Ўзбекистонлик таржимон Тожикистон Давлат мукофотига сазовор бўлди

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир ва таржимон Одил Икромга Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон томонидан Абу Абдуллоҳ Рудакий номидаги Давлат мукофоти топширилди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.
None
None


Ушбу мукофот Одил Икромга Жалоддин Румийнинг олти китобдан иборат «Маънавий маснавий» асари, «Замонавий тожик шеърияти» антологиясида 60дан ортиқ тожик шоирлари шеърлари ҳамда Муҳаммад Иқбол, Фуруғ Фаррухзод, Заҳирий Самарқандий каби бир қатор форс-тожик адабиёти намояндаларининг асарлари таржимаси учун берилди.

Фото: UzA


Сўнгги хабарлар