Ўзбекистонлик олимлар коронавирусга қарши курашувчи қурилмани тақдим этди
ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, соҳа мутахассислари CОVID-19 вирусининг барча штаммларига қарши кураша оладиган BioGenetic номли янги қурилмани тақдим этди.
«2020 йил апрел ойида BioGenetic CОVID-19 марказлари ва вирусология лабораторияларида муваффақиятли синовдан ўтказилди. Синов натижаларига кўра, CОVID-19 қурилмаси таъсирида мембраналар электронлар томонидан олинади, сўнгра РНК йўқ қилинади», — дейилади хабарда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, қурилма масофадан туриб инсон нафас йўлларини вирусдан тозалайди, шунингдек, ҳаводаги вирус ва бактерияларни ўлдиради. Қурилманинг 100 квадрат метр майдонни вирусдан тозалаш учун 15 дақиқа кифоя қилади. Яъни, қурилма инфекциянинг ҳаво орқали тарқалишига йўл қўймайди.
«Ҳозирда Япония, Россия, АҚШ ва Европанинг кўплаб давлатларидан мутахассислар ушбу технология устида ишламоқда. Шунга ўхшаш технологиялар Япония ва Россияда жорий этилган. Мутахассисларимиз ушбу технологияни тиббиёт муассасаларида ва бошқа гавжум биноларда қўллашни тавсия қилади. Қурилма замонавий технологиялар асосида ишлайди ва соғлиқ учун хавфсиздир», - дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
Муаллиф: Мадибек Жанибеков