Ўзбекистонлик инглиз тили ўқитувчилари Буюк Британияда малака оширади

None
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонда илк бор «Энг яхши чет тили ўқитувчиси 2+1» кўрик танловининг инглиз тили йўналиши бўйича 27 нафар ғолиби Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида жойлашган «Manchester Metropolitan University»га жўнаб кетди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан ўрнатилган самарали ҳамкорликнинг натижаси ўлароқ ўқитувчилар энг малакали тренерлар ёрдамида сентябрь ойида икки ҳафталик курсларда малакаларини ошириб қайтадилар.

Маълум қилинишича, малака ошириш дастури якунида барча устозлар тренерлик сертификатларини қўлга киритади.

2022/2023-ўқув йиллари давомида ушбу ўқитувчилар каскад усули орқали ўз билим ва кўникмаларини республиканинг чекка ҳудудларидаги устозлар билан бўлишиши режалаштирилган.


Сўнгги хабарлар
telegram