Ўзбекистонлик ҳайдовчи Нур-Султанда йўл полицияси ходимига пора бермоқчи бўлди
«Хавфсиз йўл» тезкор профилактика тадбири давомида ички ишлар ходимлари томонидан Ўзбекистон фуқароси бошқарувидаги «ВАЗ 2115» русумли автомашина йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун тўхтатилди.
Маъмурий жавобгарликдан қочишга уринган ҳайдовчи патрул полициячисига 5 минг тенге таклиф қилган.
27 ёшли ҳайдовчи ўз қилмишининг ноқонунийлиги ҳақида огоҳлантирилганига қарамай, пулларни патруль машинаси салонига ташлаб кетган ва кейин қўлга олинган.
Қоидабузарнинг ноқонуний ҳаракати полициячининг расмий видеорегистраторига ёзиб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 367-моддаси билан терговга қадар текширув бошланди. Гумонланувчи ўз айбига тўлиқ иқрор бўлди.
Нур-Султан полиция бошқармаси огоҳлантирадики, мансабдор шахсга пора бериш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади, яъни жарима ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш, мол-мулкини мусодара қилиш ҳамда муайян лавозимларни эгаллаш ёки фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан умрбод маҳрум этиш билан жазоланади.