10:02, 15 Июнь 2023 | GMT +5
Ўзбекистонга туристик мақсадларда келаётган чет эл фуқаролари асосан қайси транспорт воситасида ташриф буюрмоқда
TASHKENT. Kazinform – ЎР Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-май ойларида 2,6 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ҳақда Kazinform агентликнинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.
Шундан, ҳаво транспортида келган сайёҳлар 428,4 минг кишини (16,5 %),
темир йўл орқали келганлар – 32,8 минг кишини (1,3 %),
автомобил транспортида келганлар – 18,4 минг кишини (0,7 %) ташкил етган.
Сайёҳларнинг энг кўп қисми, яъни 2,1 млн нафари (81,5 %) пиёда келган (асосан қариндошларини йўқлаш учун келганлар чегара постларидан пиёда ўтишган).