Ўзбекистонга кириш ва чиқишга қисман рухсат берилди

None
None
TАSHKENT. Kazinform – Ўзбекистонга кириш ва чиқишга қисман рухсат берилди. Аммо мамлакатда карантин чоралари жорий йилнинг августигача узайтирилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Махсус республика комиссиясининг қарори билан барқарор санитария-эпидемиологик вазиятга эга давлатлар билан ҳаво алоқаси тикланади. Июнь ойидан бошлаб қуйидаги гуруҳлар учун Ўзбекистонга кириш ва чиқиб кетиш мумкин бўлади:

- хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари;

- Ўзбекистон Республикасида инвестиция лойиҳалари бўйича фаолият юритаётган хорижий компаниялар ва бошқа ташкилотларнинг мутахассислари;

- даволанишга келган (кетаётган) шахслар;

- чет элда яқин қариндошлари ёки жиддий касал қариндошлари бўлган одамлар;

- хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг талабига биноан Ўзбекистон Республикаси орқали бошқа давлатларга юборилган (транзит қилинган) шахслар;

- Ўзбекистон Республикасида доимий рўйхатга олинган хорижий фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек чет элда рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.

Фуқароларга ўқиш ва ишлашни давом эттириш учун Ўзбекистоннан чиқиб кетишга рухсат берилади. Барча парвозлар санитария қоидалари ва талабларига мувофиқ амалга оширилади.

Махсус республика комиссияси парвозларни яшил, сариқ ва қизил тоифаларга ажратди.

«Яшил» парвозлар категориясига барқарор санитария-эпидемиология шароити бўлган давлатлар киради. Коронавирус инфекцияси билан касалланиш даражаси паст бўлган давлатлар сариқ ранг билан белгиланган. «Қизил» гуруҳлар орасида коронавирус инфекциясининг тарқалиши камаймаётган давлатлар мавжуд.

Муаллиф: Мирас Қуандиқов
Сўнгги хабарлар
telegram