10:14, 26 Апрель 2022 | GMT +5
Ўзбекистонга хориждан импорт қилинадиган электромобиллар сони ортиб бормоқда
ТASHKENT. Кazinform - Ўзбекистонга хориждан импорт қилинадиган электромобиллар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистонга 9 та давлатдан умумий қиймати 13,5 миллион долларлик 455 та электромобил импорт қилинган.
2021 йилнинг шу даврига нисбатан электромобиллар импорти 370 тага ёки 5,4 бараварга ошган.
Аксарият электромобиллар Хитойдан импорт қилинади.
2022 йилнинг дастлабки 3 ойида Ўзбекистон қуйидаги давлатлардан электромобиллар импорт қилди:
Хитой – 426;
Германия – 13 та;
Гонконг - 7;
БАА – 3;
Эстония – 2;
АҚШ - 1;
Канада – 1.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2021 йил 1 октябрдан электромобилларга махсус давлат рақамлари берила бошланди. Электромобиллар учун давлат рақамларининг асосий фарқи шундаки, ҳудуд коди яшил фонда кўрсатилган.