Ўзбекистонга 1 млн доза ўзбек-хитой вакцинаси етказиб берилди
«Ҳозиргина Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd. компания ўзбек-хитой мутахассислар томонидан биргаликда ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 1 млн дозаси олиб келинди», - дейилади хабарда.
Бугунги кунга қадар Ўзбекистонда 565 минг эмланганларнинг 46 фоизи ёки 263 мингдан ортиғи ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмланган. Улар орасида 148 мингдан ортиғи 65 ёшдан ошган одамлар.
Ушбу вакцинанинг 1 миллион дозалик аввалги партияси 27 март куни Ўзбекистонга етказиб берилди.
Ўзбекистонда 3-босқичидан ўтказилган клиник синовларнинг муваффақиятли ўтган Хитойнинг «Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd» компанияси ва ўзбекистонлик мутахассислар томонидан ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси аҳолига уч марта эмлангандан кейин тўлиқ эмланган деб ҳисобланади.