12:10, 12 Июнь 2023 | GMT +5
Ўзбекистонда жазирама сабаб поездлар тезлиги чекланади
TASHKENT. Kazinform - «Ўзтемирйўловчи» компанияси матбуот хизматининг маълум қилишича, мамлакатда кескин иссиқ об-ҳаво сабабли поездлар ҳаракати тезлигига чекловлар жорий этилади. Бу пайтда поездлар совитиш тизимининг ишлаш қуввати ҳам пасайиши мумкин. Бу ҳақда Kazinform zamon.uzга таяниб хабар беради.
Ҳарорат кўтарилиши оқибатида ерусти темир йўлларининг рельслари ҳамда уларнинг пўлат қисмларида ҳарорат жуда юқори бўлади. Шу боис, йўловчилар ва поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади.