Ўзбекистонда юк машиналарининг маданий мерос объекти бор кўчаларга кириши тақиқланди

ASTANA. Kazinform – Энди маданий мерос объектлари бор кўчаларга оғирлиги 5 тоннадан ортиқ бўлган юк машиналари киритилмайди, деб хабар беради Kazinform Kun.uz сайтига таяниб.
None
Фото: Kun.uz

ЎР Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан тарихий-маданий мерос объектлари жойлашган кўчаларга оғирлиги 5 тоннадан ортиқ бўлган юк машиналари қўйилмайди.

Моддий-маданий мерос кўчмас мулк объектлари ҳудудида қаттиқ маиший чиқиндиларни вақтинчалик тўплаш ва сақлаш жойлари бинолар фасадининг транспорт ҳамда пиёда транзит коммуникацияси кўринмайдиган зонасида ташкил этилади.

Бунда, чиқинди ташиш махсус автотранспорт воситаларининг мазкур объектларга шикаст етказмаслик чоралари кўрилади.

Сўнгги хабарлар