Ўзбекистонда яқин кунларда меъёрдан 10 даража иссиқ бўлади

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзгидромет расмий сайти Ўзбекистон бўйича 4-8 апрелга об-ҳаво прогнозини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Синоптикалар хабарига кўра, ҳафтанинг биринчи ярмида иссиқ бўлиши кутилмоқда.

«Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёз фасли каби қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундан-кунга кўтарилиб чоршанба кунига келиб кундузи 30-33° гача кўтарилади, бу иқлимий меъёрдан 8-10° га юқори бўлади», - дейилади хабарда.

4-5 апрелга шимолда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Иш ҳафтасининг иккинчи ярмида республика бўйича юқори ва ўрта қават булутлари кузатилади, аммо қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат тоғли ҳудудларда 7 апрелда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалидроқ бўлиши мумкин. Кундуз кунги ҳарорат 23-28° гача бироз пасаяди.

Сўнгги хабарлар