Ўзбекистонда VIII асрдаги Қуръонни қайта тиклаш ишлари якунланди
Изланишларга кўра, Қуръон қадимдан Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги Лангар ота масжидида сақланиб келинган. У VIII аср охирида ёзилган ва ислом дунёсидаги энг қадимий қўлёзмалардан биридир.
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси томонидан ташкил этилган лойиҳада Франциядаги машҳур Лувр музейи мутахассислари иштирок этишди.
«Катта Лангар Қуръонининг саҳифалари қайта тикланишидан олдин жуда қуруқ эди. Кўп чанг бор эди. Қайта тиклаш жараёнини ҳар бир саҳифани тозалашдан бошладик. Кучли деформация туфайли китоб ёмон аҳволда эди», - дейди франциялик мутахассис Аксел Дело.
2019 йилда бошланган реконструкция ишлари уч босқичда амалга оширилди. Авваломбор, жараёнлар режаси ишлаб чиқилади. Қуръоннинг ҳолати тасвирланган тавсифнома ёзилиб, фотофиксация қилинди. Қўлёзма саҳифалари алоҳида олинган. Қайта тиклашнинг сўнгги босқичида китоб 15 ой махсус оғирликлар остида ётган. Кейин махсус қутига солинган.
Саида Мирзиёеванинг сўзларига кўра, қадимий китоб кўп асрлар давомида бутун инсониятнинг маънавий бойлиги бўлади.
Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раиси Усмонхон Алимовнинг сўзларига кўра, дунёда Катта Лангар Қуръонининг фақат битта нусхаси мавжуд. Китоб 206 саҳифадан иборат бўлиши мумкин. Фақат 97 саҳифа сақланган. Ўзбекистонда қўлёзманинг 17 саҳифаси мавжуд.
Муаллиф: Мадибек Жанибеков