Ўзбекистонда тест синовлари натижаси бўйича апелляция шикоятларини кўриб чиқиш тартиби ва муддати эълон қилинди

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда тест синовлари натижаси бўйича апелляция бериш тартиби ва муддати эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform Ўзбекистон Адлия вазирлиги huquqiyaxborot Telegram-каналига таяниб.

Қонунчиликка кўра, тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар апелляция комиссиясига апелляция шикоятини бериш ҳуқуқига эга.

ОТМнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида иштирок этган ва натижасидан норози абитуриентлар апелляция.dtm.uz сайти орқали апеллация шикояти беришлари мумкин.

Апелляция аризалари 14 сентябргача онлайн қабул қилинади. Бунда апелляция аризасини бермоқчи бўлган абитуриент дастлабнинг сайт «Бакалавр-2021» бўлимига кириб, паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритиши лозим.

Агар абитуриент ҳақиқатдан ҳамтест синовларида иштирок этган ва тест синовларидан четлатилмаган бўлса, апелляция аризасини бериши мумкин бўлади ва ариза бериш ойнаси очилади.

Ушбу саҳифага тегишли маълумотлар киритилгач, апелляция аризаси берилади.

Апелляция аризасини берган абитуриентларга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади. Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда қуйидаги ҳужжатлар билан ДТМга келиши шарт: шахсини тасдиқловчи ҳужжат; хабарнома; абитуриент рухсатномаси.

Апелляция шикояти апелляция комиссияси томонидан фақат абитуриент иштирокида , унинг ёзма жавоблари асосида кўриб чиқилади.

Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш 2021 йил 7 сентябрда бошланади.


Сўнгги хабарлар
telegram