Ўзбекистонда «Тапентадол» чекланган гиёҳвандлик воситалари сирасига киритилди
2014 йилда БМТнинг гиёҳвандлик бўйича экспертлар қўмитаси томонидан «Тапентадол» дори воситасининг назоратини кучайтириш бўйича бир қатор тавсиялар берилган. Шунингдек Россия, Буюк Британия, Кипр, Эстония, Финляндия, Греция, Латвия, Испания ва бошқа давлатларда «Тапентадол» дори воситаси миллий назорат остига олинган рўйхатларга киритилган.
АҚШнинг наркотикларга қарши бошқармаси жадвали «Тапентадол»ни кўпроқ одамни бўшаштириш учун ишлатиладиган кучли опиоидлар морфин, оксикодон ва фентанил туркумидаги рўйхатга киритган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 августдаги тегишли қарорига мувофиқ, «Тапентадол» дори воситаси Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши чекланган гиёҳвандлик воситаларининг рўйхатига киритилди.