Ўзбекистонда «Тахиатош» ИЭСда қуёш фотоэлектр станцияси қурилмоқда

None
TASHKENT. UzA-Kazinform – ЎР Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, «Тахиатош» иссиқлик электр станцияси томонидан ўз эҳтиёжлари учун сарфланадиган электр энергиясини муқобил энергиядан қоплаш чоралари кўрилмоқда, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Айни кунларда станцияда қуввати 1 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси бунёд этилмоқда.

Йирик лойиҳа асосида ўрнатиладиган ҳудудларда конструкция ишлари тугатилиб, қуёш панелларини ўрнатиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Мазкур станция фойдаланишга топширилгач, йилига 1,8 миллион кВт/соат электр энергиясини ишлаб чиқаради.

Бунинг натижасида йилига 400 минг метр куб табиий газ иқтисод қилинишига эришилади.

Фото: ЎзА


Сўнгги хабарлар
telegram