09:31, 30 Май 2022 | GMT +5
Ўзбекистонда таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони ортиб бормоқда
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонда таълим олаётган хорижлик талабалар сони йил сайин ортиб бормоқда, деб хабар беради Kazinform қўмита Telegram каналига таяниб.

ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021/22 ўқув йили бошига Ўзбекистондаги олий ўқув юртларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони 5,1 минг нафарни ташкил қилган.
Йиллар бўйича республика олий ўқув юртларида таҳсил олаётган чет эллик талабаларнинг сони:
- 2016/2017 ўқув йили - 603 нафар;
– 2017/2018 ўқув йили – 1320 нафар;
– 2018/2019 ўқув йили – 2685 нафар;
– 2019/2020 ўқув йили – 3593 нафар;
– 2020/2021 ўқув йили – 4219 нафар;
– 2021/2022 ўқув йили – 5140 нафар.