08:09, 06 Январь 2023 | GMT +5
Ўзбекистонда таълим муассасаларида қишки таътил муддати узайтирилди
TASHKENT. UzA-Kazinform - Ўзбекистонга аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан барча бўғиндаги таълим муассасаларида қишки таътил муддати 17 январга қадар узайтирилди, дея хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
Ўқув машғулотлари 18 январь, чоршанба кунидан бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун қишки таътил 2023 йилнинг 11 январи, ОТМларда эса 9 январига қадар давом этиши керак эди.