Ўзбекистонда сел туфайли тўрт киши ҳалок бўлди

TASHKENT. UZA. Kazinform – Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, Жиззах вилоятининг Бахмал, Фориш, Ғаллаорол ва Ш.Рашидов туманларида кузатилган кучли ёғингарчиликлар туфайли сел оқимлари юзага келган, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
None
None

Оқибатда айрим аҳоли яшаш жойлари, ижтимоий соҳа объектлари, экин майдонлари сел оқимларидан зарарланган.

Зудлик билан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари воқеа жойига етиб бориб, ёғингарчилик оқибатларини бартараф этиш тадбирларини олиб бормоқда.

Ёғингарчилик оқибатларини бартараф этиш жараёнида дастлабки маълумотларга кўра, Фориш туманида 4 нафар фуқарони (1 нафар эркак, 3 нафар аёл) сел оқимлари оқизиб кетиши туфайли ҳалок бўлгани аниқланди.


Сўнгги хабарлар