Ўзбекистонда «Securex Uzbekistan – 2023» ҳамда «UzE-TechExpo – 2023» кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

TASHKENT. Kazinform - Бугун Тошкент шаҳридаги «Ўзэкспомарказ» марказий кўргазмалар мажмуида «Қўриқлаш ва хавфсизлик. Ёнғинга қарши ускуналар ва тизимлар. Саноат хавфсизлиги технологиялари. IT ечимлари ва маълумотлар хавфсизлиги – Securex Uzbekistan-2023» ва «Электроника, электротехника, яшил энергетика ва инновацион технологиялар – UzE-TechExpo-2023» халқаро кўргазмалари ўз ишини бошлади, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
None
Фото: ЎзА

«Iteca Exhibitions», «Congresses of Central Asia – CCA», «ICA Eurasia Group» халқаро кўргазма компаниялари томонидан ташкил этилган ушбу кўргазмада маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда.

Хусусан, «Securex Uzbekistan-2023» халқаро кўргазмасида Ўзбекистон, Беларусь, Финляндия, Германия, Исроил, Қозоғистон, Россия ва Хитой компаниялари томонидан «ақлли уй» технологиялари, саноатни автоматлаштириш, видеокузатув тизимлари, радиацион назорат ускуналари, ҳужжатлар, банкноталар ва қимматли қоғозларнинг ҳақиқийлигини текшириш учун эксперт маҳсулотлари тақдим этилаёган бўлса, «UzE-TechExpo-2023» халқаро кўргазмаси электротехника ва электроника саноатининг деярли барча соҳаларида янгиликларни намойиш этишда катта майдонга айланмоқда.

Сўнгги хабарлар