Ўзбекистонда россияликларга тегишли компаниялар сони кўпайди

TASHKENT. UzA-Kazinform – Ўзбекистонда Россия капитали иштирокида фаолият юритаётган корхоналар сони ортиб бормоқда. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар бермоқда.
None

Ўзбекистон статистика агентлигининг маълум қилишича, 2023 йил 1 март ҳолатига кўра, республикада фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 13161 тани ташкил этди.

Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида фаолият юритаётган корхоналар сони:

Россия - 2835 та;

Туркия - 1806 та;

Хитой - 1763 та;

Қозоғистон – 988 та;

Корея - 748 та.

2023 йил январ-феврал ойларида хорижий капитал иштирокидаги янги ташкил этилган корхоналар сони:

Россия - 151 та;

Хитой - 65 та;

Туркия - 40 та;

Қозоғистон – 34 та.


Сўнгги хабарлар