09:10, 31 Август 2022 | GMT +5
Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчи фуқаролар сони йил сайин ортиб бормоқда
TASHKEN. UZA – Kazinform – Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчи фуқаролар сони 4,3 миллион кишига етди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, 2016 йилда Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчи фуқаролар сони 3,3 миллион кишини ташкил этган бўлса, шу пайтгача уларнинг сони яна 1 миллион кишига кўпайган.
Йиллар бўйича пенсия ва нафақа олганлар сони:
- 2016 йилда 3,3 млн киши;
- 2017 йилда 3,5 млн киши;
- 2018 йилда 3,7 млн киши;
- 2019 йилда 3,9 млн киши;
- 2020 йилда 4 млн киши;
- 2021 йилда 4,3 млн киши.