Ўзбекистонда оёқ кийим экспорти 4,3 млн АҚШ долларига камайди

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-август ойларида 13 та хорижий давлатларга қиймати 20,8 млн AҚШ долларига тенг бўлган оёқ кийимларини экспорт қилган. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.

Оёқ кийим экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,3 млн АҚШ долларига кам.

2021 йилнинг 8 ойида Ўзбекистон оёқ кийимларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:

Қирғиз Р. – 11,7 млн;

Қозоғистон – 4,9 млн;

Тожикистон – 3,1 млн;

Россия – 538,5 минг;

Афғонистон – 427,0 мингAҚШ доллари.

2021 йилнинг январь-август ойларида хорижий давлатларга энг кўп оёқ кийимлари экспорт қилган ҳудудлар:

Самарқанд вилояти – 7,4 млн;

Андижон вилояти – 5,5 млн;

Фарғона вилояти – 4,6 млн;

Тошкент вилояти – 1,2 млн;АҚШ доллари.

Сўнгги хабарлар