Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари бир ойда киши бошига 568 минг сўмни ташкил қилди

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Статистика агентлигининг маълум илишича, «2023 йил учун Статистика дастури»да белгиланган муддатда минимал истеъмол харажатлари қиймати ҳисобланган. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.
None

Унга кўра, 2022 йил (йиллик) инфляция даражасидан келиб чиқиб, 2023 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 568 минг сўмни ташкил этган.

Минимал истеъмол харажатлари орқали камбағаллик чегараси белгиланади.

Маълум қилинишича, 2022 йилда минимал истеъмол харажатлари 13,2 фоизга ошиб, бу кўрсаткич 498 минг сўмни ташкил қилган.

Бу 1,5 йил аввалги миқдордан 14 фоизга кўпроқ эканлиги таъкидланмоқда. Аммо, расмий инфляциянинг ўзи 16,1 фоиздан ошган. Озиқ-овқат инфляцияси эса 20,3 фоизни ташкил этганлиги қайд этилмоқда.


Сўнгги хабарлар