Ўзбекистонда минг йиллик Дамашқ қиличлари топилди

ТASHKENT. Кazinform - Ўзбекистоннинг Наманган вилоятида археологлар томонидан ХI асрга оид тарихий ашёлар топилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

Ўзбекистон Маданий мерос агентлиги маълумотларига кўра, Наманган вилоятидаги Ахсикент аҳоли пункти ҳудудидан нодир тангалар, қорахонийлар даврига оид қадимий девор расмлари ва минг йиллик Дамашқ қиличлари топилган.

Мутахассислар жамоаси музейда сақланаётган девор расмлари ва кулолчилик буюмларини реставрация қилиш билан шуғулланади.

«Минг йил аввалги машҳур қиличлар топилгани, Ахсикент уларнинг ватани эканлиги бизни доим ҳайратда қолдиради. Хитой манбаларида Ахсикент шаҳрининг дарвозалари тилладан қурилгани ёзилган. Маҳаллий аҳоли орасида бу дарвозалар Сирдарёнинг тубига кўмилиб қолгани ҳақида ривоятлар бор. Улар, албатта, тарихий фактларга асосланади», - дейди экспертлар.

Ахсикент — Сирдарёнинг ўнг қирғоғида, ҳозирги Ўзбекистоннинг Наманган вилояти ҳудудидаги аҳоли пункти. Милоддан аввалги III-II асрларда ташкил этилган Ахсикент IХ-Х асрларда Фарғона водийсининг пойтахти бўлиб, Ўрта Осиёнинг пўлат ишлаб чиқариш марказларидан бири бўлган. 1620 йилда зилзила натижасида шаҳар бутунлай вайрон бўлган.

Фото: madaniymeros.uz

Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Сўнгги хабарлар