Ўзбекистонда математикларга 50 минг долларлик мукофот берилади

TASHKENT. Kazinform - Математика соҳасида фундаментал ва амалий илмий изланишлар натижаларига кўра амалиётдаги муайян муаммонинг ечимини таклиф этган олимлар Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофот билан якка тартибда тақдирланади. Бу ҳақда Kazinform Ўзбекистон Адлия вазирлигининг расмий huquqiyaxborot Telegram-каналига таяниб хабар беради.
None
None

Мукофот 50 минг АҚШ доллари эквивалентидаги бир марталик пулдан иборат бўлиб, 2 йилда бир марта Президент томонидан Фан ва технологиялар бўйича республика кенгашининг таклифига кўра 3 та йўналиш бўйича берилади.

Фото: huquqiyaxborot
Сўнгги хабарлар