Ўзбекистонда Маданий мерос техникумлари ташкил этилади

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда маданий мерос техникумлари ташкил этилиши маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform xs.uzга таяниб.
None
None

Маълум қилинишича, «Туризм, маданий мерос ва музейшунослик соҳаларида малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ЎР Президенти қарори қабул қилинди. Унга кўра, «Ипак йўли» туризм халқаро университети «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети этиб қайта номланган.

Таъкидланишича, университет Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг туризм, маданий меросни бошқариш ва музейшунослик соҳаларида кадрлар тайёрловчи таянч олий таълим муассасаси ҳамда ушбу соҳаларни илмий-инновацион тадқиқ этиш бўйича илмий марказига айлантирилган.

Шунингдек, 2022/2023 ўқув йилидан Шаҳрисабз, Марғилон ва Хива туризм ва сервис коллежлари негизида Шаҳрисабз, Марғилон ва Хива туризм ва маданий мерос техникумлари (Маданий мерос техникумлари), бундан ташқари, Тошкент туризм ва сервис коллежи негизида университетнинг Тошкент филиали ташкил этилади. Келтирилишича, ушбу университет ҳузурида қуйидагилар ўз фаолиятини бошлайди:

- «Ипак йўли« халқаро тадқиқот институти;

- «Ипак йўли» музейи;

- «Ипак йўли» арт-резиденцияси;

- «Ипак йўли» санъат галереяси;

- Реставраторларни қайта ўқитиш ва малакасини ошириш маркази.

Маълумотларга кўра, ҳар йили университетга Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳамда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо мамлакатлар фуқароларига магистратурада давлат гранти асосида таълим олиш учун 85 та ўрин ажратилади. Университетнинг хорижий профессор-ўқитувчилари ва изланувчилари учун хизмат турар жойи сифатида 20 та уй-жой ажратиб берилади.


Сўнгги хабарлар