Ўзбекистонда қулупнайнинг учта янги нави яратилди

None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтида олиб борилаётган илмий изланишлар натижасида қулупнайнинг учта янги нави яратилди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

Маълум қилинишича, иссиқхона ҳамда очиқ майдонда етиштириш учун мўлжалланган, йилнинг 5-6 ойи давомида ҳосил берадиган, ҳаттоки, ёзнинг иссиқ кунларига бардошли «Дилдор» нави, йил давомида очиқ майдонда бир марта ҳосил берадиган «Камола» ва «Дилноз» навлари маҳаллий селекция йўли билан яратилган. Шу билан бирга ушбу навларнинг кўчатларини етиштириш йўлга қўйилмоқда.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, республика ҳудудларида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалик экинлари Давлат реестрида қулупнайнинг «Ўзбекистанская», «Кулвер», «Ташкентская», «Муто» (Кримская), «Зенга-Зенгана» навлари мавжуд бўлиб, 2014 йилда «Ўзбекистон гўзали», 2018 йилда интродукция қилинган қулупнайнинг «Beautiful», «Редгоунтлет», «Кобра», 2020 йилда «Медвей» навлари Давлат реестрига киритилган.

«Мутахассисларнинг сўзларига кўра, Тошкент, Наманган, Андижон, Фарғона, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида қулупнайзорлар кенг миқёсда ташкил этилиб, майдонлари кенгаймоқда. Қулупнай ҳатто Қорақалпоғистон Республикасида ҳам яхши ўсиб, юқори ҳосил бермоқда. Шунингдек, институт олимлари аҳоли истеъмоли ва фермерларга тавсия қилиш учун шафтоли, олхўри, лимон, олтинсимон қорағат меваларидан сукат тайёрламоқда», - дейилади агентлик хабарида.


Сўнгги хабарлар