14:55, 22 Декабрь 2022 | GMT +5
Ўзбекистонда қозоқ тилида таълим бериладиган умумтаълим муассасалари сони қанча
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021/2022- ўқув йилида мамлакатда қозоқ тилида таълим бериладиган умумтаълим муассасалари сони 144 тани ташкил этган. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.

«Сўнгги йилларда қозоқ тилида таълим бериладиган умумтаълим муассасалари сони: 2018/2019- ўқув йили — 153 та; 2019/2020- ўқув йили — 152 та; 2020/2021- ўқув йили — 149 та; 2021/2022- ўқув йили — 144 та», - дейилади қўмита хабарида.
Фото: https://t.me/statistika_rasmiy/3038