11:10, 26 Август 2020 | GMT +5
Ўзбекистонда коронавирусдан 36 минг одам соғайди
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 40 мингга яқинлашди, деб хабар беради Kazinform ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, 26 август куни маҳаллий вақт билан 10:00 ҳолатига кўра (Нур-Султан вақти билан 11:00), яна 126 одам коронавирус юқтирганлиги маълум бўлган. Жами ҳолатлар сони 39 790 тага етди.
Шундан 35 983 нафари (90 фоиз) соғайган.
Айни пайтда 3 518 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 294 нафарининг аҳволи оғир, 110 нафари эса ўта оғир аҳволда.