11:58, 07 Апрель 2020 | GMT +6
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 472га етди
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар қилишича, мамлакатда коронавирус инфекцияси билан касалланганиш ҳолатлари сони 15 нафарга ошган, деб хабар беради Kazinform.
«2020 йил 7 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 472 нафарни ташкил қилмоқда», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 457 нафарга етгани хабар қилинганди.