Ўзбекистонда катта ёшли аҳолининг ярми КВИга қарши тўлиқ эмланди

None
None
ТASHKENT. Кazinform - Ўзбекистонда катта ёшли аҳолининг ярми CОVID-19 га қарши эмлашнинг тўлиқ курсини якунлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Коронавирусга қарши кураш бўйича Республика штаби вакили Ботир Қурбонов брифингда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Эмлашниши лозим бўлган 18 ёшдан ошган 21,4 миллион фуқаронинг 18 миллиондан ортиғи ёки аҳолининг 84 фоизи биринчи компонент билан эмланди. Катта ёшдаги аҳолининг 52 фоизи тўлиқ эмланди», — деди Б.Қурбонов.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, мамлакатга олиб кирилаётган коронавирусга қарши вакциналарнинг умумий сони 43 миллиондан ошган. Уларнинг 35 миллиондан ортиқ дозаси ҳозиргача қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 1 апрелдан эмлаш кампанияси бошланган эди. Эмлаш олтита вакцина асосида амалга оширилади: AstraZeneca, ZF-UZ-VAC2001, Спутник-V, Мoderna, Pfizer ва Sinjvac. 3 август куни республикада меҳнатга лаёқатли аҳолини мажбурий эмлашнинг ҳуқуқий асосларини белгиловчи қонун қабул қилинди. 29 сентабрдан ихтиёрий равишда 12 ёшдан ошган болаларни Pfizer вакцинаси билан коронавирусга қарши эмлашга рухсат берилди.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар