Ўзбекистонда қарийб 11 минг нафар аёллар кураш спорти билан шуғулланмоқда

None
TASHKENT. Kazinform - ЎР Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда спорт мактаблари ва секцияларида кураш билан шуғулланувчилар сони 66 885 нафарни ташкил этган, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб.

Жами кураш спорти билан шуғулланаётганларнинг 16 фоизи ёки 10 717 нафари аёллардан иборат.

2022 йилнинг 1 январь ҳолатига республикада спорт мактаблари ва секцияларида футбол билан шуғулланадиганлар сони 308 192 кишини ташкил этган.


Сўнгги хабарлар