Ўзбекистонда июль ойида истеъмолчиларга тўланган кешбэк суммаси 102,6 миллиард сўмга етди

None
TASHKENT. Kazinform - Солиқ қўмитасининг хабар беришича, жорий йилнинг июль ойида Ўзбекистонда истеъмолчиларга тўланган кешбэк суммаси 102,6 миллиард сўмга етди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

Маълум қилинишича, 25 августда 1,6 миллиондан ортиқ истеъмолчига 86,4 миллиард сўм, 28 августда 1,7 миллиондан ортиқ истеъмолчига яна 16,2 миллиард сўм кешбэк тўлаб берилган.

Ушбу истеъмолчилар кешбэк суммаларини банк карталарига ўтказиб олиши мумкин. Бугун яна 13 миллиард сўмдан ортиқ кешбэк тўлаб берилиши айтилмоқда.

«Тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ҳисоботлари топширилиши, ҳисоботлардаги камчиликлар тузатилиши, солиқ қарздорлиги камайтирилиши инобатга олиниб, қолган кешбэк суммалари автоматик тарзда тасдиқлаб борилади», - дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар
telegram