Ўзбекистонда инфляция қарийб 7 йил ичида илк марта 9 фоиздан пасайди

TASHKENT. Kazinform - Июл ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,2 фоизга арзонлашди, дея маълум қилди Статистика агентлиги. Бу ҳақда Kazinform мухбири хабар беради.
None

Кетма-кет икки ойлик мавсумий дефляция ортидан, йиллик инфляция (ўтган йилнинг июлига нисбатан) 8,9 фоизга тушган. Йил бошидан буён истеъмол секторидаги нархлар ўртача 3,3 фоизга ўсган.

8,9 фоизлик йиллик инфляция – 2016 йил августидан (8,6 фоиз) кейинги даврдаги энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

Статистика органи 2023 йил июлида озиқ-овқат маҳсулотлари ўртача 0,9 фоизга арзонлашгани, ноозиқ-овқат товарлари 0,3 фоизга ва пулли хизматлар 0,5 фоизга қимматлашганини қайд этди.

Йиллик нисбатда озиқ-овқатлар ўртача 10,7 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлар 7,3 фоизга, хизматлар эса 8,2 фоизга қимматлашган.

Сўнгги хабарлар