22:17, 13 Январь 2023 | GMT +5
Ўзбекистонда халқаро йўналишлардаги мунтазам автобус қатновлари вақтинчалик тўхтатилди
TASHKENT. Kazinform - Шу кунларда Қозоғистон ва Россияда кузатилаётган кучли совуқ туфайли йўлларда музламалар ҳосил бўлиб, автотранспорт воситаларида техник носозликлар келиб чиқиши натижасида йўловчилар қийин вазиятларга тушиб қолиш ҳолатлари кузатилмоқда, дея маълум қилди «Халқ сўзи» газетаси, деб хабар беради Kazinform.
Ноқулай об-ҳаво шароитини инобатга олиб, йўловчи ташувлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистондан халқаро йўналишларда амалга оширилувчи мунтазам автобус қатновлари жорий йил 13 январдан вақтинчалик тўхтатилди.
Фото: mintrans.uz