Ўзбекистонда Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ташкил этилади

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонда нуфузли халқаро илмий марказлар ҳамкорлигида Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ташкил этилади. Бу ҳақда Kazinform UzAга таянгиб хабар беради.
None
None

Университетга 2022/2023 ўқув йилида 200 нафар талаба қабул қилиниши кўзда тутилмоқда.

Бу ҳақда 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» лойиҳасида белгилаб қўйилган.

Шунингдек, университетга хорижий олий таълим муассасаларидан 8 нафар профессор жалб этилади, 16 нафар маҳаллий профессор-ўқитувчиларнинг малакаси оширилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, мазкур университетда биринчи ўқув йилида 7 та мутахассислик бўйича 200 нафар талаба ўқитилади.

Сўнгги хабарлар