Ўзбекистонда эмланувчиларнинг устувор рўйхати кенгайтирилди
«50 ёш ва ундан катта одамлар, шунингдек, университетларнинг ўқитувчилари ва профессор-ўқитувчиларини COVIDга қарши бепул эмлаш тўғрисида қарор қабул қилинди (илгари 65 ёшдан ошганлар эмланган).
Шунингдек, мутасадди ташкилотлар ҳудудларда коронавирус инфекциясини юқтирган беморларни даволашга тиббий муассасаларнинг тайёрлигини таҳлил қилиш ва сўнгги кунларда юқтириш ҳолатлари кўпайганлигини инобатга олган ҳолда зарур дори-дармонлар захирасини шакллантириш бўйича кўрсатма берди «, - дейилади хабарда.
Вазирлик маълумотларига кўра, биринчи босқичда коронавирусга қарши оммавий эмлаш 65 ёшдан ошган одамлар, тиббиёт ходимлари, мактаб ўқитувчилари, мактабгача таълим муассасалари ходимлари ва сурункали касалликларга чалинган одамлар ўртасида ўтказилган. 31 майдан бошлаб ушбу рўйхат талабалар (чет элда таҳсил олаётганлар), оммавий ахборот воситалари вакиллари (журналистлар ва блоггерлар), ёзувчилар ва телерадиокомпаниялар ходимлари билан тўлдирилди.
Эслатиб ўтамиз, эмлаш кампанияси Ўзбекистонда 1 апрелдан бошланган эди. Эмлаш учта дори воситасида амалга оширилади: Европанинг AstraZeneca, Хитой-ўзбек ZF-UZ-VАC2001 ва Россиянинг Спутник-v вакциналари. Ўзбекистонда эмлаш бошланганидан бери 2,5 миллиондан ортиқ дозада COVID-19 вакцинаси ишлатилган.