10:29, 12 Апрель 2023 | GMT +6
Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача қарийб 2 минг кишига ошмоқда
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси 36 197 781 кишини ташкил этган, деб хабар беради Кazinform ЎР Давлат статистика қўмитаси Telegram-каналига таяниб.
Республиканинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 % га ошган.
Мамлакат аҳолиси 2023 йил бошидан буён 172,8 минг кишига кўпайган.
Ўзбекистон аҳолиси 2023 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 57,6 минг кишига ошган.
2023 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,9 минг кишига кўпаймоқда.