11:45, 21 Апрель 2022 | GMT +5
Ўзбекистонда COVID-19га қарши қўлланилган жами вакциналар сони 50,5 миллион дозадан ошди
TASHKENT. UZA. Kazinform – 20 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб 130 249 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Улардан: 1-босқич эмланганлар 15 447 нафарни, 2-босқич эмланганлар 12 144 нафарни, 3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 102 658 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача Ўзбекистонда жами 50 559 080 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан: 1-босқич эмланганлар 20 121 276 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 16 168 979 нафарни, 3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 14 268 825 нафарни ташкил қилди.
Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни: Самарқанд вилояти (13 531 доза), Қашқадарё вилояти (11 376 доза), Қорақалпоғистон Республикаси (11 197 доза) банд қилди. Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 93,8 фоизни ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.