Ўзбекистонда буғдой нархи икки баробарга ошади

Ўзбекистон раҳбари жаҳон бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кескин ошиб бораётган бир шароитда халқаро биржаларда бир тонна буғдой нархи 400 долларни ташкил этишини, бу йил бошидагига нисбатан 30 фоизга юқори эканлигини таъкидлади.
У ғалла етиштирувчиларга ҳам, қайта ишловчиларга ҳам наф келтирмаган давлат ғалла корхоналарининг эски тизимини танқид қилди.
«1 июндан бошлаб барча зарур ташкилий ишлар якунланганидан сўнг давлат ғалла сотиб олиш ва сотишда бозор нархларига ўтади. Давлат томонидан фермер ва кластерларга ғаллани фонд биржасига чиқариш учун барча шароит яратиб берилмоқда. Давлат эҳтиёжлари учун сотиб олинган 1 тонна буғдой нархи ўтган йилги 1,55 миллион сўмдан бу йилги ҳосил учун 3 миллион сўмгача оширилади», — деди Шавкат Мирзиёев.
Муаллиф: Мадибек Жанибеков