16:55, 07 Апрель 2023 | GMT +6
Ўзбекистонда бўёқ материаллари ортилган юк машинаси портлаб кетди, 6 киши касалхонада
ASTANА. Kazinform - Ўзбекистонда бўёқ материаллари ортилган юк машинаси ағдарилди, 6 киши жабрланди, 1 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради Каzinform Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб.
«Тошкент-Ўш» халқаро автомобиль йўлининг 259-километрида Қамчиқ довонига кириб келаётганида юк машинаси ва 3 енгил автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Натижада лак ва бўёқ маҳсулотлари ортилган юк машинаси портлаб кетган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин ўчириш-қутқарув гуруҳи зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, 25 дақиқада ёнғинни бартараф этди. Ҳодиса оқибатида 6 киши яқин атрофдаги тиббиёт муассасасига етказилган. Ёнғин тўлиқ ўчирилгандан сўнг юк машинаси ҳайдовчиси ҳалок бўлгани маълум бўлди», — дейилади вазирлик хабарида.
Фото: fvv.uz