11:52, 19 Февраль 2021 | GMT +5
Ўзбекистонда 50 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 79 мингдан ошди, деб хабар беради Kazinform ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, 18 февраль ҳолатига кўра, 50 одам коронавирус юқтирганлиги маълум бўлган. Жами ҳолатлар сони 79 598 тага етди. Шундан 78 100 нафари соғайган. Айни пайтда 876 нафар бемор даволанмоқда.