Ўзбекистонда 3000 дан ортиқ ноёб музей бойликлари талон-тарож қилинди
«Текширувлар давомида республикадаги 14 та музейда 3 мингдан ортиқ ноёб маданий бойликлар талон-тарож қилингани аниқланди. Жумладан, Бухоро давлат музейидан умумий қиймати 31,5 миллиард сўмлик 81 та маданий мерос объекти талон-тарож қилинган. Маълум бўлишича, «Ичан-қалъа» давлат музей фондидаги 101 та музей ашёлари асл нусхага мос келмайди. Умуман олганда, 30 йил давомида маданий мерос объектларига етказилган зарар миқдори 4 триллион сўмдан ошди», — деди Шавкат Мирзиёев.
У Бош прокуратура ҳамда Туризм ва маданий мерос вазирлиги бошчилигидаги комиссияга йил охиригача музейлардаги барча экспонатларни инвентаризациядан ўтказиш ва уларнинг электрон маълумотлар базасини яратиш бўйича топшириқ берди.
«Бундан буён вилоятлар ҳокимлари музейлардаги шароитлар учун шахсан жавобгар бўлади», – деди Шавкат Мирзиёев.
Муаллиф: Мадибек Жанибеков