Ўзбекистонда 2 та банк ёпилди

Расмий маълумотларга кўра, Марказий банк Бошқарувининг 2022 йил 7 октябрдаги йиғилишида юқорида қайд этилган банкларнинг ўз фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияларини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Иккала банкда ҳам «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 54 ва 77-моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилиб, лицензияни бекор қилиш учун қуйидаги асослар кўрсатилган:
Банк активларида юзага келиши мумкин бўлган йўқотишларга қарши захиралар етарли бўлмаганлиги, унинг норматив капиталининг эллик фоиздан ортиғини йўқотганлиги, банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилганлиги, Марказий банкнинг кўрсатмаларини белгиланган муддатда бажармаганлиги ва жарима солинганидан кейин ҳам худди шундай қоидабузарликни такроран бузганлик учун «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги қонуннинг 20-моддасига асосан Марказий банк раҳбарияти шундай қарор қабул қилган.
Ҳисоботга кўра, активлари бўйича «Turkistonbank» республика банк тизимида 26-ўринни, «Hi-tech» банк эса 29-ўринни эгаллади.