Ўзбекистонда 1 ноябрдан 10 та фаолият тури ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилади

None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Президентининг жорий йил 30 августдаги «Норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда v балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, мамлакатда 1 ноябрдан бошлаб 10 та фаолият тури ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилади. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

Қарорда қайд этилишича, жорий йилнинг 1 ноябрдан қуйидаги 10 та фаолият тури ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилади. Хусусан, уй ҳайвонлари (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар) бозорларида воситачилик хизмати, автомобиль бозорларида воситачилик хизмати, риэлторлик хизматини кўрсатиш (ижарага уй топиб бериш, уй сотиб олиш ва сотишга кўмаклашиш), уйда сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш ва сотиш хизмати шулар жумласидан.

Шунингдек, маиший буюмларни ижарага бериш хизмати (стол-стул, идиш-товоқ, асбоб-ускуна ва бошқалар), гипс ва ганчдан буюмлар ясаш (уй жиҳозлари, эртак қаҳрамонлари ҳайкалларини ясаш), тош ва тош маҳсулотларидан ёдгорлик, сувенир ва декоратив буюмлар тайёрлаш, ёғоч маҳсулотларидан сават, нон маҳсулотлари учун махсус идиш ва бошқа буюмларни тўқиш, уй шароитида пилла етиштириш, шахсий томорқа ер участкасида тут меваси, ниҳоли ва кўчатини етиштириш, уйда ипак мато, ипак гилам тўқиш ва сотиш, кулолчилик билан шуғулланувчилар ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилади.

Маълум қилинишича, 2023 йил 1 январдан ўзининг шахсий томорқа ер участкасида қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқаролар томонидан йилига БҲМнинг камида 1 баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўланган тақдирда, улар расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритилади ва ушбу давр уларнинг меҳнат стажига қўшилади.

Улар чорвачилик (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар), иссиқхона, паррандачилик (бедана, курка, ғоз, ўрдак), қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, лимончилик, гулчилик.

Яна бир маълумот, 2022 йилнинг 1 сентябридан бошлаб таксичилар ўзини ўзини банд қилганлар тоифасига киритилган эди.


Фото: UzA

Сўнгги хабарлар
telegram