19:29, 31 Май 2022 | GMT +6
Ўзбекистонда 1 июлдан электр энергияси учун бир киловатт соатга 325 сўм тўланади
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда 2022 йил 1 июлдан нархлар «ижтимоий норма» асосида оширилиши таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.
Жумладан, аҳоли учун:
электр энергияси нархи — 325 сўм (ҳозирда 295 сўм);
табиий газ нархи — 410 сўм (ҳозирда 380 сўм);
суюлтирилган газ — 1 600 сўм (ҳозирда 1120 сўм) этиб белгиланмоқда.
Белгиланган миқдордан ортиқча ишлатилган газ ва электр учун қўшимча тўлов қилинади.