Ўзбекистон яна бир халқаро анжуманда мезбонлик этади

None
Фото очиқ манбалардан олинган
TASHKENT. UzA-Kazinform – Бухорода жорий йилнинг 24-26 май кунлари «Central Asia – 2023: Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот кутубхона ресурслари«ХVI халқаро анжумани бўлиб ўтади, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.

Конференция доирасида ахборот-кутубхона, нашриёт-матбаа ва китоб савдоси соҳалари мутахассисларининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларида китоб ва китобхонликни тарғиб қилиш ва оммалаштириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, мутолаа маданиятини ривожлантириш бўйича энг муваффақиятли методик ишланмалар, лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва аниқлаш мақсадида «Китоб ва мутолаа жамият ривожланишидаги стратегик ресурси» ҳамдўстлик II-форуми ўтказилиши режалаштирилган.

Тадбирга Қирғизистон, Озарбайжон, Арманистон, Туркия, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Белорусь, АҚШ, Нидерландия, Литвадан соҳа мутахассислари онлайн ва офлайн иштирок этади. Конференция дастури доирасида китобхонлик масалалари, кутубхоначилик олдида турган истиқболдаги вазифалар ҳамда соҳада ўз ечимини кутаётган масалаларга бағишланган илмий шўьбалар, амалий семинарлар, маҳорат дарслари онлайн ва офлайн ташкил этилади. Бу йилги конференция ўтган йилдагиларидан китоб ва китобхонлик масалаларига, соҳадаги муаммоларга, кутубхоначи кадрлар масалаларига, кутубхоналарда илмий-методик фаолият ҳолатига, илмий фаолият юритишда жаҳон ахборот ресурсларидан фойдаланишнинг муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилиши билан аҳамиятлидир.

Сўнгги хабарлар