Ўзбекистон ва Хитой Қирғизистон орқали темир йўл қуриш лойиҳасини муҳокама қилди

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янь хоним билан учрашди. Бу ҳақда ЎР Транспорт вазирлиги расмий сайти маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Учрашувда томонлар транспорт соҳасини ривожлантириш борасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама этишди.

Хусусан, Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳасини амалга ошириш, шунингдек, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар орқали ушбу йўналиш бўйлаб мультимодал транспорт коридорини ривожлантиришни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

Бундан ташқари, томонлар эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда мамлакатлар ўртасида авиақатновларни қайта тиклаш масаласи юзасидан атрофлича фикр алмашдилар.

Сўнгги хабарлар