Ўзбекистон: ШҲТ саммити пайтида Самарқанд шаҳрига кириш чекланади

None
SAMARQAND. Кazinform – Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 14-17 сентабр кунлари бўлиб ўтадиган саммити муносабати билан Ўзбекистон аҳолиси ва меҳмонларига Самарқандга бормаслик тавсия этилади, деб хабар беради Кazinform мухбири Самарқанд ИИБ матбуот хизматига таяниб.

Вазирлик хабарига кўра, юқори даражадаги тадбир муносабати билан Ибн Сино, Бўстонсарой, Намозгоҳ, Садриддин Айний, Регистон, Рудакий, Усто Умар Жўрақулов, Ислом Каримов, Беруний, Мирзо Улуғбек, Гулобод, Муқимий, Даҳбед кўчаларида Университет бульвари, Афросиёб, Шоҳи Зинда ибодатхонаси ҳудудида жамоат транспорти тўхтатилади.

«Самарқандга 14-15-16-17 сентабр кунлари ташриф буюришни режалаштирганлар сафарини бошқа вақтга кўчиришлари сўралади. Айнан шу кунларда Самарқанд шаҳрига кириш чекланади», — дейилади ИИБ хабарида.

Бошқарма шу кунларда Самарқандга йўллар ёпилишини, транзит вагонлар учун айланма йўллар ташкил этилишини маълум қилди. Кўчаларни айланиб ўтиш учун фақат шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож одамлар ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари рухсат этилади.


Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Сўнгги хабарлар