Ўзбекистон олти ойда Қозоғистонга 357 тонна лимон экспорт қилган

None
TASHKENT. Kazinform - ЎР Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июнь ойларида 7 та хорижий давлатларга қиймати 2,9 млн AҚШ долларига тенг бўлган 3,5 минг тонна лимон экспорт қилган, деб хабар беради Kazinform агентликнинг Telegram-каналига таяниб.

Лимон экспорти 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 968 тоннага ошган.

2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон энг кўп лимон экспорт қилган давлатлар:

Россия – 2,7 минг тонна,

Қирғиз Р. – 388 тонна,

Қозоғистон – 357 тонна.

Сўнгги хабарлар